14.01.2021 11:41
2003
Пирло: «Вазиятни ўзимиз қийинлаштирдик. Ўйинни бошқариш борасида яхшиланишимиз керак»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло Италия Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган «Женоа» (3:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ишимизни ўзимиз қийинлаштирдик. Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, аммо кейин концентрацияни йўқотишни бошладик ва муаммолар пайдо бўлди. Вазиятни яхшироқ назорат қилишимиз керак эди. 

Мақсадимиз – кубокни ютиш. Шу сабабли ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш муҳим эди. 

Ўйлайшимча, бугун бизда жиддий қийинчиликлар бўлмади. Ўйиннинг аксарият қисмини назорат қилдик. 
Бизда дастлабки тажрибани олган кўплаб ёш футболчилар ҳам бор эди. Баъзан эътиборсизлик қиляпмиз. Ўйин бошқаруви борасида яхшиланишимиз керак», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар