14.01.2021 10:30
2217
Моуриньо: «Яна осонликча олдинини олиш мумкин бўлган гол ўтказиб юбордик»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Фулҳэм»га (1:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Яна осонликча олдини олиш мумкин бўлган голни ўтказиб юбордик. Тан олиш керакки, иккинчи бўлимда рақиб кўпроқ хоҳиш билан ўйнади. Улар гол уришга ҳаракат қилишди. 

Иккинчи тўпни киритмадик. Бизда ҳал қилувчи голларни уриш имкониятлари кўп бўлади, лекин фойдалана олмаймиз. Индивидуал сифатлар билан бирга хатолар ҳам мавжуд. Айтадиган бошқа гапим йўқ», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Amazon Prime.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар