14.01.2021 04:12
10830
Теглар
Италия Кубоги. «Ювентус» 104-дақиқадаги гол эвазига «Женоа»дан устун келди,  Шомуродов захирада қолдирилди

Италия Кубогининг 1/8 финалида  «Ювертус» ўз уйида «Женоа»ни қабул қилди. Беллашувнинг асосий вақтида жанговар дуранг қайд этилди. Кулусевски ва Моратанинг голларига генуяликлардан Чиборра ва Мелегони жавоб беришди. 104-дақиқада Рафья томонидан киритилган тўп эса Турин клубини 1/4 финалга олиб чиқди. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов захирада қолдирилди. 

Италия Кубоги, 1/8 финал

Ювентус — Женоа 3:2
13 январь, «Альянц стэдиум»
Голлар: Кулусевски (2), Мората (23),  Рафья (104) — Чиборра (28), Мелегони (74).
Ювентус – Буффон, Кьеллини (Бонуччи, 65), Дрэгушин, Демирал (Данило, 65), Уэсли (Роналду, 88), Артур, Бентанкур (Рабьо, 46), Кулусевски, Портанова (Рафья, 77), Бернардески, Мората. 
Женоа – Палеари, Гильоне, Гольданига, Бани, Чиборра (Эбонг, 112), Ровелла, Мелегони (Радованович, 105), Пьяца, Лерагер, Думбрэвану (Малес, 97), Скамакка.
Огоҳлантиришлар: Бентанкур (25), Думбрэвану (29), Гильоне (41), Гольданига (90), Бани (116), Ровелла (119), Бернардески (120).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар