14.01.2021 13:55
2237
Гвардиола «Брайтон» билан ўтган ўйин ва Фоден ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 18-туридан ўрин олган «Брайтон» (1:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Қийин бўлишини билардик. «Брайтон» футбол ўйнаш учун муносиб характерга эга.

Биринчи бўлимда чиндан ҳам юқори сифатли ўйин кўрсатдик. Имкониятларимиз кўп эди. Иккинчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмаганимиздан сўнг рақиб кучлироқ ҳаракат қилди. Бундай ўйинларда ғалаба керак. 

Фил Фоден 20 ёшда, аммо унинг статистикасига қаранг. У ўтказган ўйинлар ва узатмалар сонини футбол юлдузлари билан таққосланг. Фоден иккала қанотда ҳам, марказда ҳам, «ёлғон тўққизлик»да ҳам ўйнашга қодир. У дарвоза олдида жуда ажойиб ҳаракат қилади. Шунинг учун асосий таркибда ўйнашга ҳақли», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар