14.01.2021 14:58
3566
«Бу ҳали бошланиши». Почеттино «ПСЖ»даги илк соврини ҳақида

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Маурисио Почеттино Франция Суперкубоги доирасидаги «Марсель»га (2:1) қарши ўйиндан кейин Париж клубида эришган илк соврини ҳақида гапирди.

«Клубда ўтказган 10 кун ичида мени финалда энг асосий рақибимиз билан жанг кутиб турганлигини яхши англаб тургандим. «Марсель»ни мағлуб этишимиз шарт эди. Клуб ва мухлислар учун шаҳар шарафини муносиб ҳимоя қилиш муҳим эди. Жамоа мен талаб қилаётган кўрсатмаларни секин-аста ўзлаштирмоқда. Клубга келганимда энди икки ҳафта бўлганига қарамай, жамоа бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрганди.

Бу ҳали бошланиши. Жамоа билан ҳали ишлашда давом этиб, ўз қарашларимни сингдиришим керак. Ҳозирча машғулот учун айтарли вақтга эга бўла олмаяпман, чунки тақвим анча зич. Шунга қарамай, таркибда жамланган юқори савиядаги футболчилар билан ишлаш ва уларни ўз ғояларимга эргаштира олишимга ишонаман», - дея Почеттинонинг сўзларини келтирмоқда Canal+.

Маълумот учун, Почеттино жамоани тарк этган Томас Тухель ўрнига иш бошлаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар