14.01.2021 11:43
6878
Теглар
«Барселона»нинг шорт-листидан чап қанот ҳимоясига 3 нафар номзод ўрин олган

«Барселона» мавсум якунланганидан сўнг чап қанот ҳимоясини кучайтиришни режалаштирган.

Sport.es'нинг ёзишича, Каталония клуби Хуниор Фирпони сотиб, Жорди Альбанинг ўрнини боса оладиган келажаги бор муносиб ҳимоячи олиб келмоқчи.

 «Кўк-анорранглилар» шорт-листидан Альфонсо Педраса («Вильярреал»), Анхелиньо («Лейпциг»да ижарада, аслида «Манчестер Сити»га тегишли) ва Хосе Гайя («Валенсия») ўрин олган.

Агар «Барселона»нинг молиявий аҳволи яхшиланмаса, жамоа ўз тарбияланувчилари Хуан Миранда ва Алехандро Бальдега ҳам таяниши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар