14.01.2021 10:26
2084
«Астон Вилла» АПЛдан «Эвертон» билан ўйинни қолдиришни сўради

«Астон Вилла» АПЛдан 19-тур доирасидаги «Эвертон» билан ўйинни қолдиришни сўраб мурожаат қилди.

Бирмингем жамоасининг ўйинчилари, мураббийлари ва ходимлари ўтган ҳафта клубда авж олган коронавирус туфайли изоляцияда. Клубнинг 9 нафар футболчиси ва 5 ходимида COVID аниқланган. Натижада клуб базаси ёпилган.

Шу сабабли жамоа Англия Кубогида «Ливерпуль» (1:4) билан баҳсда ёшлар таркиби билан ҳаракат қилди ва 18-турдан ўрин олган «Тоттенҳэм»га қарши ўйин қолдирилди.

«Астон Вилла» – «Эвертон» ўйини 17 январь кунига белгиланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар