14.01.2021 15:59
1446
АПЛ «Астон Вилла» - «Эвертон» учрашувини ҳам бошқа кунга қолдирди

Англия Премьер-лигаси расмий сайти коронавирус бўйича вазият туфайли яна бир учрашув қолдирилганлигини эълон қилди.

Ташкилот расмий сайти хабарига кўра, АПЛ 19-тури доирасидаги «Астон Вилла» - «Эвертон» учрашуви бошқа санага қолдирилди. АПЛ раҳбарияти Бирмингем клубидаги коронавирус бўйича вазият туфайли «Астон Вилла» илтимосини қабул қилди. Учрашув 17 январь куни ўтказилиши лозим эди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача клубда бир неча нафар футболчида коронавирус аниқлангани туфайли «Астон Вилла»нинг «Тоттенҳэм» билан ўйини ҳам қолдирилган, кубок доирасида эса «Ливерпуль»га қарши ёшлар жамоаси туширилган эди.

Шунингдек, «Эвертон»нинг «Манчестер Сити»га қарши ўйини ҳам қолдирилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар