13.01.2021 03:40
3987
Теглар
Ла Лига. «Атлетико» қолдирилган  ўйинда «Севилья»ни мағлуб этиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади

Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Атлетико» ўз майдонида «Севилья»ни Корреа ва Саулнинг голлари эвазига мағлуб этди. 

Симеоне жамоаси очколарини 41тага етказиб, иккинчи поғонадаги «Реал»дан 4 очкога ўзиб кетди. Шунингдек, «матрасчилар» захирасида яна икки ўйин бор. «Севилья» эса 30 очко билан 6-ўринда қолди. 

Ла Лига, 1-тур

Атлетико — Севилья 2:0
12 январ, «Ванда Метрополитано»
Голлар: Корреа (17), Сауль (76).
Атлетико – Облак, Триппьер, Эрмосо, Хименес, Савич, Льоренте, Еаррасео (Фелипе, 88), Коке, Лемар (Сауль, 66), Корреа (Фелиш, 66), Суарес (Торрейра, 82). 
Севилья – Буну, Диего Карлос, Навас (Торрес, 78), Кунде, Акунья, Ракитич, Фернандо, Сусо (де Йонг, 78), Жордан (Оскар Родригес, 59), Окампос, Ан-Носири (Мунир, 84).
Огоҳлантиришлар: Коке (48), Савич (57).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар