13.01.2021 10:03
7291
Теглар
Йович собиқ жамоасига қайтади

«Реал» ҳужумчиси Лука Йович қишда жамоани тарк этади.

Goal'нинг ёзишича, сербиялик футболчини унинг собиқ жамоаси «Айнтрахт» Франкфурт ижарага олади. Келишув амалга ошишга яқин. Шунингдек, форвардга «Милан» ва «Вулверҳэмптон» ҳам қизиқиш билдирган.

Йович «Реал»га 2019 йил ёзида 60 млн евро эвазига Франкфурт жамоасидан ўтган. У 1,5 йил ичида мадридликлар сафида атиги 11 бор асосий таркибда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар