12.01.2021 08:56
19091
Ўзил Месси ва Роналдуни таққослади, дунёнинг энг яхши ҳимоячисини айтди 

«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил «твиттер»даги саҳифасида мухлисларнинг айрим саволларига жавоб берди.

– Серхио Рамос энг яхши ҳимоячилардан бири сифатида тарихга кирадими?

– Ҳа, у ўн йилдан зиёд вақт давомида жаҳон даражасида ўйнамоқда. Серхио – етакчи. Унинг мақсадлари, ғалаба учун иродаси ҳайратлантиради. Уни бизнинг давримиздаги дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деб айтган бўлардим.

– Месси ёки Роналду?

– Месси Ла Лига тарихидаги энг яхшилардан бири эканлигини исботлади, аммо Роналду ўзи ўйнаган барча чемпионатларда энг зўри бўлиб келган», – дейди Ўзил.

Маълумот учун, Ўзил Роналду ва Рамос билан бирга «Реал»да (2010-2013) ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар