12.01.2021 12:51
3688
Жавоҳир Сидиқов «Локомотив» футболчисига айланди

2013 йил БААда ўтказилган U-17 жаҳон чемпионатида порлаган яримҳимоячи «темирйўлчилар» билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган «Локомотив» ўз сафини яна бир иқтидорли футболчи билан тўлдириб олди. Ўтган йил «Пахтакор» таркибида тўп тепган Жавоҳир Сидиқов ушбу мавсумни «Локомотив» либосида ўтказади», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Сидиқовнинг Олий лигада дебюти 2016 йил рўй берган. Ўшанда у «Пахтакор» сафида икки баҳсда майдонга тушиб, кейинчалик «Қўқон-1912»га ижарага берилган ва 2017-2018 йилги мавсумларни ҳам қўқонликлар сафида ўтказганди. Сидиқов ўтган йил «Пахтакор» сафида Суперлигада 14 бор майдонга тушиб, 3та гол муаллифи бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар