12.01.2021 15:45
4027
«Навбаҳор» яримҳимоячиси «Локомотив»га ўтди

Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган «Локомотив» ўз сафини яна бир иқтидорли футболчи билан тўлдириб олди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Ҳам марказий, ҳам чап қанот ҳимоясида бир текис ўйнай оладиган Хуршид Мухторов тўрт йиллик танаффусдан сўнг яна «темирйўлчилар» сафига қайтди», - дейилади хабарда. 

Хуршид Мухторов катта футболдаги фаолиятини 2015 йил «Қўқон-1912» сафида бошлаб, кейинчалик «Сўғдиёна»га йўл олган. У 2016 йил бир давра «Локо» шарафини ҳимоя қилиб, сўнгра ОКМКга ўтиб кетганди.

Ушбу футболчи 2017-2018 йилларни ҳам ОКМК таркибида ўтказиб, 2019 йил «Насаф» ҳамда 2020 йил «Навбаҳор»да фаолият юритди.

Маълумот учун, Микаэль Сикейра мураббийлигидаги «Локомотив» бунгача «Бунёдкор»дан Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдумавлон Абдужалилов, «Пахтакор»дан Жавоҳир Сиддиқов, Садриддин Абдуллаев сингари футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар