12.01.2021 17:04
2480
Давид Де Хеа: «Фергюсон даврида АПЛ бош соврини учун курашгандим. Кўп вақт ўтди, «МЮ» бу сафар имкониятни қўлдан чиқармаслиги керак»

«Манчестер Юнайтед» голкипери Давид Де Хеа манчестерликларнинг Англия Премьер-лигаси жорий мавсумидаги чемпионлик имконияти ҳақида гапирди.

«Алекс Фергюсон даврида АПЛ бош соврини учун курашгандим. Ўшандан кейин фақат бир неча марта чемпионлик учун кураша олдик, холос. Аммо охирги йилларда бу мақсаддан узоқ эдик. Орадан кўп вақт ўтиб, ниҳоят бу мавсум чемпионлик учун курашаяпмиз. Биз бу сафарги имкониятни қўлдан чиқармаслигимиз керак. 

«МЮ» ҳар ўйинга пухта тайёрланиб, фақат ғалаба учун ўйнаши шарт. Фикримча, жисмонан ва руҳан кучли бўлсак, Премьер-лига ғолиблиги учун кураша оламиз», - дейди «МЮ»нинг испаниялик футболчиси.

Маълумот учун, «МЮ» бугун, 12 январь куни АПЛ 1-тур қолдирилган ўйини доирасида «Бёрнли» меҳмони бўлади. Учрашув соат 01:15да бошланади. Ушбу баҳсдаги ғалаба «МЮ»ни навбатдаги тур доирасидаги «Ливерпуль» билан ўйин олдидан пешқадамга айлантириш мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар