12.01.2021 20:28
6275
«Барселона» собиқ футболчиси «Алавес» бош мураббийига айланди

Абелардо Фернандес «Алавес» бош мураббийи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

50 ёшли мутахассис яқинда истеъфога чиқарилган Пабло Мачин ўрнига иш бошлайдиган бўлди. Абелардо билан «Алавес» ўртасидаги шартнома 2020/2021 йилги мавсум якунига қадар имзоланган.

Испания миллий жамоаси ҳамда «Барселона» собиқ футболчиси саналмиш Абелардо 2017-2019 йиллар давомида ҳам «Алавес» бош мураббий сифатида ишлаган. 

Маълумот учун, «Алавес» Ла Лига 18-туридан кейин 18 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар