11.01.2021 18:18
5673
Диего Симеоне Дембеле «Атлетико»га ўтишини тасдиқлади

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеленинг Мадрид клубига ўтаётганлигини тасдиқлади.

«Келишув ҳали амалга ошгани йўқ. Шунга қарамай, биз уни ўз сафимизга қўшиб олишга яқинмиз», - дея Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда италиялик журналист Фабрицио Романо.

Аввалроқ, франциялик ҳужумчи жамоани тарк этган Диего Коста ўрнига таклиф этилиши ҳақида хабар берилганди. «Атлетико» Муссани кейинчалик 33 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ярим йилга ижарага олади.

Маълумот учун, Дембеле Франция чемпионати жорий мавсумида 16 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар