10.01.2021 17:58
5897
«Атлетико» «Лион» ҳужумчиси билан келишувга эришди

«Лион» клубининг 24 ёшли ҳужумчиси Мусса Дембеле тез орада ижара асосида Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтади. Бу ҳақда италиялик журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берган.

Манбанинг ёзишича, Мадрид клуби франциялик ҳужумчини жамоани тарк этган Диего Коста ўрнига таклиф этган. Дембеле мадридликлар сафида кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида тўп суради. Томонлар келишувга эришган, футболчи тез орада клубда тиббий кўрикдан ўтади. «Атлетико» Дембелени кейинги мавсумда 33 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Дембеле Франция чемпионати жорий мавсумида 16 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар