08.01.2021 09:40
2717
Заа: «Эмери мени «Арсенал»да кўришни истаганди, аммо клуб Пепени танлади»

«Кристал Пэлас» вингери Уилфрид Заа «Арсенал»га трансфери амалга ошмагани ҳақида гапирди. 

Ивуарлик футболчи 2019 йил ёзида Лондон клубига ўтишга яқин эди, аммо якунда «тўпчилар» 72 млн фунт эвазига «Лилль» яримҳимоячиси Николас Пепени сотиб олди. Пепе ҳозиргача «Арсенал»да 62та баҳсда 13та гол урди. У асосан захирадан майдонга тушади.

«Ўшанда «Арсенал» устози билан гаплашгандим. Эмери менга: «Буни узоқ вақт муҳокама қилиш мантиқсиз», деди. У мени яхши билиши, ўйиннинг боришини ўзгартира олишим ҳақида гапирди. Эмери мени жамоасида кўришни исташини айтди, мен эса «Арсенал»га ўтишни хоҳлаётганимни.

Очиқ суҳбат бўлганди. У якуний қарорни клуб қабул қилишини айтди ва «Арсенал» охир-оқибат Пепени танлади», – дея Заанинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар