08.01.2021 07:34
3109
«Арсенал» «Ҳерта» ҳимоячисини сотиб олди

«Ҳерта»нинг марказий ҳимоячиси Омар Рекик «Арсенал»га ўтди.

Трансфер тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмади. 19 ёшли футболчи «Арсенал» U23 сафига қўшилади.

Асли тунислик футболчи «Марсель», ПСВ, «Манчестер Сити» ва «Фейеноорд» клубларининг ёшлар жамоаларида тўп тепган. Нидерландия фуқаролигини олган ҳимоячи Бундеслигада бирорта ўйин ўтказмаган. У «Севилья» ҳимоячиси Карим Рекикнинг укаси ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар