08.01.2021 17:57
3223
АПЛ декабрь ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарларни эълон қилди

Англия Премьер-лигаси расмий сайти декабрь ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, энг яхши футболчи бўлиш учун 6 нафар ўйинчи номзоди кўрсатилган. Булар – Эл Ғози (Астон Вилла), Бруну Фернандеш (МЮ), Мартинес (Астон Вилла), Ми (Бёрнли), Рэшфорд (МЮ), Салоҳ (Ливерпуль), Соучек (Вест Ҳэм) ва Стоунз (Манчестер Сити). 

Ўтган ой якунларига биноан энг яхши мураббий номи учун эса 4 нафар мутахассис номзоди келтирилган. Булар – Карло Анчелотти (Эвертон, 5 ўйин, 4 ғалаба, 1 дуранг), Шон Дайч (Бёрнли, 6 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият), Оле-Гуннар Сульшер (МЮ, 6 ўйин, 4 ғалаба, 2 дуранг) ва Дин Смит (Астон Вилла, 5 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг).

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи якунларига кўра Бруну Фернандеш ой лауреатига айланган бўлса, Жозе Моуриньо энг яхши мураббий деб топилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар