08.01.2021 18:39
3732
Теглар
«Андижон» уч нафар легионеридан 30 минг АҚШ доллар қарздорлигини узди

«Андижон» жамоасига қарздорликлар учун трансфер тақиқи қўйилган эди. Жамоа раҳбарияти бугун, 8 январь куни уч нафар собиқ футболчи олдидаги қарздорликни бартараф этган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«2019 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган украиналик дарвозабон Виталий Мирнийдан жамоамиз 14.000 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик бор эди. Бугун клуб раҳбарияти кўрсатилган сумманинг барчасини Мирнийга тўлаб берди ва футболчи билан клуб орасида ҳеч қандай муаммо қолмади.

Ўтган мавсумда жамоамиз сафида тўп сурган яна икки легионер футболчилар Дмитро Зозуля ва Артём Литвяковдан ҳам қарздорликлар бор эди. Клуб раҳбарияти ушбу футболчиларга 8 минг АҚШ доллардан тўлаб, уларнинг масаласини хам ҳал қилди. Қарздорликлар тўланиши давом этмоқда», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Андижон» клуби аввалги мавсумлар учун бир қатор футболчилардан қарздор эканлиги сабабли ПФЛ ушбу клубга нисбатан трансфер тақиқини қўйганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар