07.01.2021 15:27
10151
«Женоа» «Арсенал» футболчисини таклиф этмоқчи

Италиянинг «Женоа» клуби қишки трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи, дея ёзмоқда журналист ва инсайдер Николо Скира.

Манбанинг хабар беришича, Генуя клуби «Арсенал» футболчиси Шкодран Мустафини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Лондонликларнинг германиялик ҳимоячиси захира ўриндиғида қолаётгани сабабли «Арсенал»ни тарк этмоқчи. Қайд этилишича, футболчининг агенти «Барселона» билан музокарага киришган. Музокара ижобий якунланмаса, Мустафи Италия А Сериясига кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқмоқчи. Шкорданнинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Мустафи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 3 ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи 48 дақиқа тўп сурган. Марказий ҳимоячи 2016 йилда «Валенсия»дан 40 миллион евро эвазига «Арсенал»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар