07.01.2021 19:55
14990
«Пахтакор» икки футболчи билан хайрлашди

«2020 йил жамоамиз шарафини ҳимоя қилган икки футболчининг шартномаси якунига етгани сабабли ҳамкорлик тўхтатилди», - дея хабар бермоқда «Пахтакор» матбуот хизмати.

Қайд этилишича, жамоани икки яримҳимоячи Садриддин Абдуллаев ва Жавоҳир Сиддиқов тарк этган.

«Садриддин Абдуллаев узоқ йиллик танаффусдан кейин қадрдон жамоасига қайтиб, икки мавсум мобайнида «шерлар» сафида тўп тепди. Жароҳатлар сабабли кўп учрашувларни ўтказиб юборган Садриддин 22 баҳсда майдонга тушди.

Жавоҳир Сидиқов сўнгги икки мавсумда жами 33 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол муаллифига айланди. Ҳар икки ўйинчига жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги ишларига омад тилаб қоламиз», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Абдуллаев 2018 йилда «Локомотив»дан «Пахтакор»га ўтган бўлса, Сиддиқов «Қўқон-1912» клубидан амалдаги чемпион сафига келиб қўшилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар