07.01.2021 17:06
8970
Микаэл Секейра - «Локомотив» бош мураббийи

Тошкентнинг «Локомотив» клуби 2021 йилги мавсумда жамоани бошқарадиган янги мураббийи номини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати эълон қилган видеода «Локомотив» бош мураббийи сифатида португалиялик мураббий Микаэль Секейра тайинлангани ҳақида хабар қилинган. 47 ёшли мутахассис яқинда Португалиянинг «Брага» клуби мураббийлар штабини тарк этганди. Секейра 2019/20 йилги мавсумда БААнинг «Ан-Наср» клуби мураббийлар штабида ҳам фаолият юритган.

Аввалроқ, «Локомотив» клуби бош директори Тўлабек Акромов твиттердаги саҳифасида хорижлик мураббий билан 2 йиллик шартнома имзолангани ҳақида эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мавсум якунида «темирйўлчилар» мураббий Темур Кападзе билан хайрлашганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар