07.01.2021 16:00
18602
Артета «Арсенал»нинг қишки трансфер ойнасидаги дастлабки трансферини эълон қилди

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Берлиннинг «Ҳерта» клуби футболчиси Омар Рекикнинг трансферини тасдиқлади.

«Биз ушбу иқтидорли ёш футболчини узоқ вақтдан буён кузатиб келаётгандик. «Арсенал»да уни ёрқин келажак кутиб турганига ишонамиз», - дея Артетанинг сўзларини келтирмоқда Mirror.

19 ёшли Рекик 2017 йилда «Ҳерта» жамоасига келиб қўшилган. Асли тунислик футболчи «Марсель», ПСВ, «Манчестер Сити» ва «Фейеноорд» клубларининг ёшлар жамоасида тўп сурган. Нидерландия фуқаролигини олган ҳимоячи Бундеслигада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.

Маълумот учун, «Арсенал» АПЛ 17-туридан кейин 23 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар