05.01.2021 21:37
27060
Почеттино «ПСЖ»да ким сардор бўлишини айтди 

«ПСЖ« бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа сардори ким бўлишини маълум қилди.

«Маркиньос – «ПСЖ» сардори. Ҳаммаси аввалгидек. Ҳозир келажакда қабул қиладиган қарорларим ҳақида гаплашадиган вақт эмас. Асосийси – ўзига хос услубда ғалаба қозониш», – дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Эслатиб ўтамиз, Париж клуби 2 январь куни Почеттинони бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди. Мураббий фаолияти давомида «Эспаньол», «Саутҳэмптон» ва «Тоттенҳэм» жамоаларини бошқарган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар