05.01.2021 20:06
2481
Теглар
Неймар - 2020 йилда Google’да энг кўп қидирилган футболчи

SEMrush портали 2020 йилда Google қидирув тизимида энг кўп марта сўров берилган футболчиларни эълон қилди.

Манбада келтирилишича, профессионал футболчилар орасида энг кўп сўров юборилган футболчи «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар бўлган. Бразилиялик форвард кетма-кет иккинчи йил бу борада тенгсиз футболчига айланган. Якунланган йилда Неймар қидирув тизимида ҳар ойда ўртача 482 636 маротаба қидирилган. 

Бу борада иккинчи ўриндан «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жой олган. Португалиялик 35 ёшли ҳужумчи тизимда ўртача 325 909 марта сўралган. 

Неймарнинг клубдоши Килиан Мбаппе бу борада 6-ўринда. Франциялик форвард бир ойда ўртача 147 955 марта қидирилган.

«Барселона» голеадори Лионель Месси бу сафар ушбу рейтингда 9-ўринга тушган. Аргентиналик ҳужумчи ўртача 118 545 марта изланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар