Бундеслига 14-тури доирасида «Бавария» «Майнц» устидан йирик ҳисобда зафар қучди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида меҳмонлар иккита гол уриб, танаффусга ғолиб сифатида чиққан бўлса-да, мюнхенликлар 2-бўлимда «уйғонишди». Киммих, Сане, Зюле ва Левандовскининг дубли «Бавария»га ажойиб камбэк ва йирик ғалабани келтирди - 5:2.
Натижада «Бавария» очколари сонини 33тага етказиб, 31 очкога эга «Лейпциг»дан ўзиб яна 1-ўринга қайтди. «Майнц» эса 6 очко билан 17-ўринда қолди.
Бундеслига. 14-тур
Бавария – Майнц 5:2
Голлар: 0:1 – 32 Буркардт, 0:2 – 44 Хак, 1:2 – 50 Киммих, 2:2 –55 Сане, 3:2 – 70 Зюле, 4:2 – 76, пенальти Левандовски, 5:2 - 82 Левандовски.
Бавария - Нойер, Павар (Горетцка, 46), Боатенг (Зюле, 46), Алаба, Дэвис, Толиссо, Киммих, Мюллер, Левандовски, Гнабри (Мусиала, 76), Сане.
Майнц – Дамен, Бросински, Хак, Сен-Жюст, Мвене, Баррейро, Латца, Боэтиюс (Онисиво, 71), Фернандеш, Квайсон, Буркардт.