04.01.2021 16:22
4749
Теглар
«Боруссия» директори: «Ҳоланд жамоамиздан кетса ҳам, катта клубга йўл олади»

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ижрочи директори Ҳанс-Йоаҳим Ватцке Эрлинг Ҳоланднинг клубдаги тақдири ҳақида гапирди.

«У ҳали жамоадан кетмайди. Эрлинг ва унинг агенти Мино Райола бу борадаги клубнинг позициясини билишади. Мен Эрлингга Роберт Левандовскидек тўп суришни маслаҳат берган бўлардим. Бир йилдаёқ жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишнинг иложи йўқ. Шуниси аниқки, Ҳоланд қачондир жамоамиздан кетса, у катта клубга йўл олади. Мисол учун, ўша Мадриднинг «Реал» клубига ўтиш учун ҳам жаҳон даражасидаги ўйинчи бўлиш керак», - дея Ватцкенинг сўзларини келтирган Kicker.

Эслатиб ўтамиз, Ҳоланд 2020 йилнинг январь ойида Австриянинг «РБ Зальцбург» клубидан 20 миллион еврога «Боруссия»га ўтганди. Норвегиялик форвард Бундеслига жорий мавсумида 9 ўйинда 10та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар