03.01.2021 10:48
2638
Артета: «Жуда ишончли ғалаба. «Боксинг дэй»да кетма-кет 3та баҳсда ғалаба қозониш осон эмас»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Вест Бромвич»га (4:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда ишончли ғалаба. «Боксинг дэй»да кетма-кет 3 бор ғалаба қозониш осон эмас. Яхши футбол ўйнадик. Ўйин охирида майдон ҳолати туфайли қийинчиликларга дуч келдик. 

Биринчи голда Тирни қойилмақом ўйнади. Иккинчи голда эса чиройли комбинация юзага келди. Ажойиб ҳужумкор ўйин.

Вазифани уддалай олганимиздан хурсандман. Энди жадвал бутунлай бошқача кўринишга эга. Бошқача энергия билан ўйнаймиз ва ғалабалар ишонч бағишлайди. 

Бизда ўйин интизоми бор. Майдоннинг учинчи қисмида ижодкорлик билан ҳаракат қилдик ва ҳимояда ишончли кўриндик», – дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Маълумот учун, «Арсенал» қаторасига 3-ғалабасига эришиб, 23 очко билан 11-ўринга кўтарилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар