02.01.2021 21:38
3571
Почеттино: «Жаҳоннинг энг иқтидорли футболчилари билан ишни бошлашни интизорлик билан кутаяпман»

«ПСЖ» янги бош мураббийи Маурисио Почеттино расман клубда иш бошлагач, дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

«ПСЖ» бош мураббийига айланганимдан жуда ҳам бахтиёрман ва бу клубни бошқаришдан фахрланаман. Менга билдирилган ишонч учун клуб раҳбариятидан миннатдорман. Биласиз, «ПСЖ» юрагимдан жой олган клуб саналади. Айниқса, «Парк де Пренс»даги атмосферадан ажойиб хотиралар қолган.

Бугун клубга катта мақсадлар билан қайтаяпман. Бу ердаги жаҳоннинг энг иқтидорли футболчилари билан ишни бошлашни интизорлик билан кутаяпман. Жамоанинг потенциали юқори ва биз мураббийлар штаби билан «ПСЖ»нинг барча турнирлардаги натижасини яхшилаш учун бор куч ва имкониятимизни сарфлаймиз. Жамоамиз парижлик мухлислар хоҳлаганидек ҳужумкор футбол намойиш этиши учун ҳамма нарсани қиламиз», - дея Почеттинонинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

Маълумот учун, Париж клуби Франция чемпионати 17-туридан кейин 35 очко билан 3-ўринда бормоқда. Клуб ЕЧЛ 1/8 финал босқичида «Барселона»га қарши майдонга тушади. «ПСЖ» собиқ футболчиси саналмиш Почеттино мураббий сифатида клубдаги дебютини 6 январь куни «Сент-Этьена»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар