02.01.2021 20:27
4453
Почеттино - «ПСЖ» бош мураббийи

«Пари-Сен-Жермен» клуби аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино жамоа бош мураббийига айланганини расман эълон қилди.

48 ёшли мураббий билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган. Почеттино аввалроқ истеъфоси эълон қилинган Томас Тухель ўрнини эгаллади.

Аргентиналик мутахассис 2019 йилнинг ноябрь ойида «Тоттенҳэм»дан истеъфога чиқарилгач, ҳеч қаерда фаолият юритмаётганди. 

Париж клуби Франция чемпионати 17-туридан кейин 35 очко билан 3-ўринда бормоқда. Клуб ЕЧЛ 1/8 финал босқичида «Барселона»га қарши майдонга тушади. 

«ПСЖ» собиқ футболчиси саналмиш Почеттино мураббий сифатида клубдаги дебютини 6 январь куни «Сент-Этьена»га қарши ўтказади.

Маълумот учун, Маурисио 2001-2003 йиллар давомида Париж клуби сафида тўп суриб, 2001 йилда Интертото кубогида зафар қучган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар