30.12.2020 22:38
2796
АПЛ коронавирус вазияти бўйича баёнот берди. Лига мавсумни тўхтатмоқчи эмас

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти «Тоттенҳэм» - «Фулҳэм» учрашуви борасида баёнот бериб, турнир тўхтатилмаслигига ишонч билдирди.

АПЛ 16-тури доирасидаги «Тоттенҳэм» - «Фулҳэм» ўйини меҳмонлар сафида бир неча футболчиларда коронавирус аниқлангани туфайли номаълум муддатга қолдирди. «Фулҳэм» аъзолари қайтадан тестдан ўтказилгач, машғулотларни бошлашлари мумкин бўлади.

Баёнотда қайд этилишича, кўплаб клубларда ўтказилаётган тестларда мусбат натижа камлиги сабабли ташкилот аввалгидек ўзининг COVID-19 баённомасига тўлиқ ишонади ва ўйинларни белгиланган вақтда ўтказишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Лондондаги ўйин коронавирус сабабли қолдирилган Англия чемпионати жорий мавсуми доирасидаги 3-баҳсга айланди. Бунгача «Ньюкасл» - «Астон Вилла», «Эвертон» - «Манчестер Сити» ўйинлари ҳам бошқа санага кўчирилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар