30.12.2020 08:05
3003
АПЛ коронавирус туфайли 2 ҳафтага тўхтатилиши мумкин

АПЛ раҳбарияти инглиз футболида коронавирус ҳолатлари авж олгани сабабли мавсумни икки ҳафтага тўхтатиб туриш ҳақида ўйламоқда.

The Telegraph'нинг хабарига кўра, клублар январь ойида икки ҳафталик танаффус қилиш имкониятини муҳокама қилишмоқда. «Эвертон» – «Манчестер Сити» ўйини қолдирилгач, баъзи топ-менежерлар ушбу вариантни маъқул деб билишмоқда.

Шунингдек, Премьер-лигада 30 декабрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган «Тоттенҳэм» – «Фулҳэм» ўйини ҳам ўтказилиши сўроқ остида турибди. «Шеффилд Юнайтед» «Бёрнли»га (0:1) қарши баҳсни коронавирус билан касалланган бир қанча футболчичиларисиз ўтказди. «Саутҳэмптон» – «Вест Ҳэм» (0:0) ўйинини мезбонлар устози Ральф Ҳазенҳюттль оила аъзоларидан бирида COVID аниқлангани учун ўтказиб юборди.

АПЛдаги сўнгги тестларда 18та янги ҳолат аниқланди. Бу – август ойидан бери энг юқори кўрсаткич.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар