29.12.2020 09:47
2289
«Арсенал» коронавирус билан касалланган ва жароҳатланган ўйинчиларининг ҳолати ҳақида маълумот берди

«Арсенал» клуби ўз расмий сайтида касалланган ва жароҳатланган футболчиларининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Ҳимоячи Габриэл Магальяэсда коронавирус аниқланди. У изоляцияда ва жамоанинг кейинги икки ўйинини ўтказиб юборади.

Аввалроқ ўзини ёмон ҳис қилган ҳимоячи Давид Луиз ва яримҳимоячи Виллиан индивидуал машғулотларга қайтишди. Улар пайшанбадан умумий гуруҳда машғулот ўтказишади.

Яримҳимоячи Томас Парти сонидан олган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. У ҳам индивидуал машғулотларга киришган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар