28.12.2020 15:23
13762
Шавкат Мирзиёев Одил Аҳмедовни мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Бугун, 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эътиборлиси, мукофотланганлар орасида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Хитойнинг «Тяньцзин Теда» клуби футболчиси Одил Аҳмедов ҳам бор. Бугунги тадбирда 33 ёшли футболчи ҳам давлат раҳбаридан мукофотни қабул қилиб олди.

«Биз кейинги йилларда яхши анъанани йўлга қўйиб, юртдошларимизга мукофотларни байрам кунида топшириб келаётган эдик. Афсуски, бу йилги пандемия шароитида одамларимизнинг соғлиғини асраш учун ушбу хайрли тадбирни бироз кейинга суришга тўғри келди. Эзгуликнинг кечи йўқ, дейдилар. Насиб этган экан, мана бугун сизлар билан Янги йил байрами арафасида юзма-юз кўришиб, дийдорлашиб турибмиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари мукофотланганларни табриклаб, уларга ўзининг юксак эҳтиромини билдирди. Ўз ўрнида мукофотланганлар юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар