27.12.2020 15:12
6474
«Рубин» бош директори: «Ўруновнинг трансфери амалга ошмагач, биров ўлгандек хафа бўлдик»

«Рубин» бош директори Рустем Сайманов Остон Ўруновнинг «Спартак»дан «Рубин»га ўтиш трансфери амалга ошмагани ҳақида гапирди.

«Аслида Остон Ўруновни олишни истагандик, бироқ ҳаммаси чўзилиб кетди. Бош мураббийимиз Леонид Слуцкий айнан Ўруновнинг атрофида жамоани қуриш режасини тузаётган эди. У лозим бўлса, ўйин схемаларини ўзгартирмоқчи эди. Бироқ охир-оқибат «Спартак» Ўруновни бизга беришни истамади. Трансфер амалга ошмагач, кимдир ўлганидек хафа бўлдик», - дейди Қозон клуби раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Спартак» клуби ўзбекистонлик яримҳимоячиси учун «Рубин»дан 6 миллион евро сўрагани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар