26.12.2020 19:56
3563
Теглар
«МЮ» сафардаги голлар бўйича АПЛ рекордини қайд этди

Англия Премьер-лигаси 15-тури доирасида сафарда «Лестер»га қарши учрашувда майдонга тушган «Манчестер Юнайтед» клуби 2:2 ҳисобини қайд этди.

Эътиборлиси, Оле-Гуннар Сульшер жамоаси Премьер-лига баҳсларида кетма-кет 11 ўйиндан буён сафарда энг камида 2тадан гол урмоқда. Бу АПЛдаги рекорд натижадир.

Қизиғи, Премьер-лига ташкил этилгунга қадар ҳам Англия чемпионатидаги ушбу рекорд «МЮ»га тегишли эди. «Манчестер Юнайтед» 1958/59 йилги мавсумда ҳам сафардаги кетма-кет 13 ўйинда энг камида 2тадан гол урган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар