26.12.2020 07:50
14766
АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар ўнлиги тузилди

Sky Sports телеканали Премьер-лига тарихидаги энг яхши трансферлар ўнлигини тузди.

Биринчи ўринни 2003 йили «Спортинг»дан «МЮ»га 12 млн фунт эвазига ўтган Криштиану Роналду эгаллади. Португалиялик футболчи манкунианликлар сафида 6 мавсум давомида ҳаракат қилиб, уч бор АПЛда ва бир марта ЕЧЛда ғолиб бўлган.

Шунингдек, топ-3дан 1999 йили «Ювентус»дан «Арсенал»га ўтган Тьерри Анри, 1992 йили «Лидс»дан «МЮ»га трансфер қилинган Эрик Кантона ўрин олди.

Премьер-лига тарихидаги (1992 йилдан бери) энг яхши трансферлар ўнлиги:

1. Криштиану Роналду – «Спортинг»дан «МЮ»га,  2003 йил
2. Тьерри Анри – «Ювентус»дан «Арсенал»га,  1999 йил
3. Эрик Кантона – «Лидс»дан «МЮ»га, 1992 йил
4. Фрэнк Лэмпард – «Вест Ҳэм»дан «Челси»га, 2001 йил
5. Рой Кин – «Ноттингем Форест»дан «МЮ»га, 1993 йил
6. Дидье Дрогба – «Марсель»дан «Челси»га, 2004 йил
7. Сол Кэмпбелл – «Тоттенҳэм»дан «Арсенал»га,  2001 йили
8. Уэйн Руни – «Эвертон»дан «МЮ»га, 2004 йил
9. Венсан Компани – «Ҳамбург»дан «Манчестер Сити»га,  2008 йил
10. Алан Ширер – «Блэкберн»дан «Ньюкасл»га 1996 йил

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар