25.12.2020 15:07
6281
Теглар
Тухелнинг истеъфосига «ПСЖ» футболчилари билан келишмовчилик сабаб бўлган 

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Томас Тухелнинг истеъфоси сабабларидан бири маълум бўлди.

Footballogue’нинг ёзишича, Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги «Истанбул Башакшехир» клубига қарши ўйин танаффусида германиялик мутахассис ва футболчилар ўртасида келишмовчилик юз берган. 

Ушбу учрашувда руминиялик захира ҳаками турк клуби мураббийи Пьера Вебога нисбатан ирқий камситиш оҳангида гапиргач, футболчилар ҳакамни расизмда айблаб майдонни тарк этганди. Тухель эса Париж клуби футболчиларни майдонга қайтишга чақиргач, бу «ПСЖ»нинг аксарият футболчиларга ёқмаган ва орада келишмовчилик юз берган.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» — «Истанбул Башакшехир» ўйини бир кундан кейин давом эттирилган ва унда мезбонлар 5:1 ҳисобида зафар қучганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар