25.12.2020 14:02
4277
Стив Макларен: «МЮ» – АПЛ ғолиблигига даъвогар»

Англия миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Стив Макларен «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛ ғолиблигига даъвогар эканлигини айтди.

«Улар ҳозир қандай ўйнашмоқда? «Эвертон» билан ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасини қаранг.

Улар «Лидс»дан ҳам жисмоний томондан устунлик қилишди, кўп югуришди. «Лидс» билан баҳсда буни бажариш қийин.

«Юнайтед»да ажойиб формага кираётган футболчилар бор. Сульшер жамоанинг жисмоний тайёргарлигини яхшилади, мавсум бошида бундай эмасди.

Бундан ташқари жамоада ўз олдига мақсадлар қўйган сифатли ўйинчилар бор. Улар ҳар қандай ўйинда ғалаба қозонишлари мумкин. Ишонинг, «МЮ» – чемпионлик учун аниқ даъвогар», – дея Маклареннинг сўзларини келтиради Talk Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар