25.12.2020 15:42
9706
«ПСЖ» янги мураббийи Мбаппенинг «Реал»га ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин

Томас Тухелнинг «Пари Сен-Жермен» бош мураббийлигини тарк этиши «Реал»нинг ёзги асосий трансфер мақсади амалга ошишини қийинлаштириши мумкин.

AS нашрининг ёзишича, Тухель ўрнига янги бош мураббийи тайинланиши Килиан Мбаппенинг Мадрид жамоасига ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин. Франциялик форвард ва немис мутахассиси ўртасидаги муносабат яхши эмасди, унинг ўрнига аввал хабар қилинганидек, Почеттино иш бошласа Килианнинг Парижни тарк этиши қийинлашиши мумкин.

Мбаппе ярим йилдан буён «ПСЖ» билан шартномасини узайтиришни истамаётган эди. Янги мураббий эса 22 ёшли форвард билан янги келишув имзоланишига кўндириши мумкин.

Аввалроқ, «Реал» 2021 ёзги трансфер ойнасида Мбаппени 150 миллион еврога сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар