21.12.2020 18:14
7679
Мухлислар АПЛнинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиларини аниқлашди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Mirror нашри талқинига кўра, 2020 йилда Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Йил номинантлари рўйхати нашр журналистлар ўртасида тузилган бўлса, ғолибларни сўровномада овоз бериш орқали мухлислар аниқлашган. 

Салоҳ йил футболчиси деб топилган бўлса, Жек Грилиш («Астон Вилла»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») ва Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль») бешликдан жой олишди. 

Mirror сўровномасига кўра, АПЛнинг 2020 йилдаги энг яхши футболчилари топ-15лиги:

1. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»)

2.Жек Грилиш («Астон Вилла»)

3. Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»)

4. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»)

5. Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль»)

6. Садио Мане («Ливерпуль»)

7. Виржил ван Дейк («Ливерпуль»)

8. Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм»)

9. Жейми Варди («Лестер»)

10. Трент Александер-Арнолд («Ливерпуль»)

11. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»)

12. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»)

13. Дэнни Ингз («Саутҳемптон»)

14. Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»)

15. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»).

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ 2020 йилда «Ливерпуль» билан АПЛ чемпионлигини қўлга киритди. Мерсисайдлар 30 йиллик танаффусдан кейин Англияда тенгсиз жамоа бўлишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар