29.11.2020 22:33
2515
Теглар
Сергеев – қаҳрамон, Машарипов ҳамон жамоада. «Пахтакор»нинг чемпионлик ўйинидан фотогалерея

Суперлига 25-турида «Пахтакор» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди. Ўйинда Игорь Сергеев томонидан киритилган гол ягона бўлди ва Арвеладзе жамоаси чемпионлик ўйинида чиройли ғалабага эришди.

«Пахтакор» чемпионликни олдинроқ ҳал қилганди. «Шерлар» чемпионликни муддатидан олдин ҳал қилишига асосий рақобатчи «Насаф» ҳам ёрдамлашиб юборган ва «Сўғдиёна»га мағлуб бўлганди. Охирги йиллардаги асосий рақобатчиларидан бири «Локомотив»га қарши ўйинда эса «Пахтакор»га чемпионлик кубоги топширилди. Ҳал қилувчи ўйинда ҳам мавсум давомида кўплаб муҳим голларни урган Сергеев қаҳрамон бўлди. У рақиб дарвозабони Жавоҳир Илсёсовнинг хатосидан фойдаланиб, жуда мураккаб вазиятдан гол урди.

Ўйин давомида кўпчилик Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатларига алоҳида эътибор берди. Чунки яқинда Машарипов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Пахтакор»дан кетгани ҳақида пост қолдирди. Кўп ўтмай бу ҳазил бўлганини айтди. Бироқ ҳамма ҳам интертенда нималар бўлаётганини доим кузатиб бормайди. Шу сабаб кўплаб мухлислар Машарипов «Пахтакор»дан кетганини муҳокама қила бошлади. Жалолиддин Инстаграмда ҳазил қилган бўлиши мумкин, лекин бундай даражадаги футболчи кетиб қолиши кутилмаган ҳолат бўлмайди. Нима бўлганда ҳам Машарипов ҳамон «Пахтакор» футболчиси ва мухлислар камида яна битта ўйинда унинг ҳаракатларидан завқланиши мумкин.

Tribuna.uz мухбири Тошкент дербисидан фоторепортаж тайёрлади. Қуйида галереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Муҳаммаджон Ғаниев олган суратлар

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар