27.11.2020 14:02
8450
«Ювентус» «МЮ» яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Calciomercato.

Манбанинг ёзишича, Турин клуби нидерландиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Шунингдек, клублар футболчиларни ўзаро алмашиш борасида ҳам келишувга эришишлари мумкин. Туринликлар сафидан «МЮ» қизиқаётган ягона футболчи – Пауло Дибала ҳисобланади.

Маълумот учун, ван де Бек мавсум бошида «МЮ» билан беш йиллик шартнома имзолаганди. «Аякс» трансфер учун инглизлардан 40 миллион евро трансфер пули олганди. Ван де Бек жорий мавсумда АПЛ доирасида 6 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар