27.11.2020 17:16
4929
Теглар
УЕФА Чемпионлар лигаси ҳафта қаҳрамонини эълон қилди

Чемпионлар лигаси 4-тур учрашувлари якунларига кўра, УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Ташкилот матбуот хизматининг хабар қилишича, «Аякс» яримҳимоячиси Душан Тадич ҳафта қаҳрамони деб топилган. 32 ёшли сербиялик футболчи овоз бериш жараёнида дублга эришган «МЮ» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш, «Брюгге» билан ўйинда гол муаллифига айланган «Боруссия» вингери Жейдон Санчо, «Ливерпуль» дарвозасига гол урган «Аталанта» ҳимоячиси Робин Госенсни ортда қолдирди.

Маълумот учун, ЕЧЛ  4-тури доирасида «Аякс»  «Йохан Круифф Арена»да «Мидтьюлланн» устидан 3:1 ҳисобида зафар қучиб, Душан Тадич иккита голли узатмага муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар