27.11.2020 14:24
4867
Transfermarkt илк марта Бундеслиганинг икки футболчисини 100 миллион еврога баҳолади

Transfermarkt портали Бундеслига футболчиларининг янгиланган трансфер баҳоларини эълон қилди.

Унга кўра, чемпионатнинг энг қимматбаҳо футболчилари сифатида Дортмунднинг «Боруссия» клуби форварди Эрлинг Ҳоланд ва Жейдон Санчо қайд қилинган. Бунгача Германия чемпионатида икки футболчи 100 миллион еврога баҳоланмаганди.

Қайд этилишича, Ҳоланднинг трансфер нархи 20 миллион еврога қимматлашган бўлса, Санчо баҳоси 17 миллион еврога арзонлаган.

Маълумот учун, Ҳоланд жорий мавсумда 13 ўйинда 17та голга муаллифлик қилган бўлса, Санчо 3та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар