27.11.2020 12:00
1544
Рэшфорд «Спорт ижтимоий ўзгаришлар учун» мукофотини қўлга киритди

Англия миллий жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Буюк Британиянинг спорт журналистлари ассоциацияси томонидан «Спорт ижтимоий ўзгаришлар учун» номинацияси ғолиби деб топилди, деб хабар беради UtdReport.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи Англиядаги 1,3 млн болани ёзги таътил пайтида бепул овқатланиши учун ваучерлар билан таъминлашга ёрдам берди. Унинг тарғиботи туфайли ҳукумат камбағал болалар ва уларнинг оилаланини қўллаб-қувватлаш учун 450 млн евродан кўпроқ маблағ сарфлади.

«Маркус Рэшфорд футболчиларнинг жамиятдаги таъсирини кўрсата олди. У футбол майдонидан ташқарида қаҳрамонга айланди», – дейди спорт журналистлари ассоциацияси раиси.

Маълумот учун, ҳужумчи бу мавсумда «МЮ» сафида барча турнирлар доирасида 14та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар