27.11.2020 19:11
6954
Теглар
Манба: Роналду «Ювентус»нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юборади

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Серияси 9-тури доирасидаги «Беневенто»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда журналист Жанлука Ди Марцио.

Манбанинг ёзишича, туринликлар бош мураббийи Андреа Пирло зич тақвим туфайли 35 ёшли португалиялик форвардга дам бериш мақсадида кейинги учрашувда майдонга туширмасликка қарор қилган. Бунгача майдонга тушмаётган ҳимоячи Леонардо Бонуччи эса шанба кунги баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Беневенто» – «Ювентус» баҳси 28 октябрь куни соат 22:00да бошланади. «Ювентус» 8-турдан кейин 16 очко билан А Серияда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар