27.11.2020 21:47
4005
Клопп: «Марадона билан селфи тушиш эмас, унга тириклигида муносиб ҳурмат кўрсатишимиз ёрдам берган бўларди»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп 25 ноябрь куни вафот этган жаҳон футболи афсонаси Диего Марадона ҳақида фикр билдирди.

«Ҳаётимдаги энг яхши ўйинчи. Эҳтимол, ҳозир бундай эмасдир, чунки мен Роналду ва Мессининг ўйинларини кўряпман. Аммо футболчилик давримдан у энг зўри эди. Унинг мисолида жаҳон даражасидаги футболчининг ҳаёти қанчалик завқли ва айни пайтда қийин эканлигини кўриш мумкин. 

У билан фақат бир марта учрашганман, бу менинг даражамдаги ўйинчи учун Папа билан учрашишга тенг эди. Унинг ўлимига бутун дунё бўйлаб муносабат билдиришди. Агар у билан тириклигида селфи тушиш ўрнига муносиб ҳурмат кўрсатганимизда, бу ёрдам бериши мумкин эди», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради Пол Горст.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар